Аннотация: Исследовано выражение звукоподражательных слов в английском и узбекском языках путём сравнения.
Ключевые слова: ономатопея, звукоподражательные слова, фонетические особенности, сравнение.
Филология фанлари
УДК 17.51
Юнусова Азиза Ахмеджановна
Инглиз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси
Бухоро давлат университети
Юнусова Азиза Ахмеджановна
преподаватель кафедры английского языка и литературы
Бухарский государственный университет
Yunusova A.A.
teacher at the department of English language and literature
Bukhara State University
ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДА ТАҚЛИДИЙ СЎЗЛАРНИНГ ИФОДАЛАНИШИ
ВЫРАЖЕНИЕ ЗВУКОПОДРАЖАТЕЛЬНЫХ СЛОВ В АНГЛИЙСКОМ И УЗБЕКСКОМ ЯЗЫКАХ
EXPRESSION OF THE ECHOIC WORDS IN THE ENGLISH AND UZBEK LANGUAGES
Аннотация: Инглиз ва ўзбек тилларида тақлидий сўзларнинг ифодаланиши қиёсланиб ўрганилган.
Калит сўзлар: ономатопея, тақлидий сўзлар, фонетик хусусиятлар, таққослаш.
Аннотация: Исследовано выражение звукоподражательных слов в английском и узбекском языках путём сравнения.
Ключевые слова: ономатопея, звукоподражательные слова, фонетические особенности, сравнение.
Summary: The expression of echoic words in English and Uzbek languages was investigated by means of comparison.
Key words: onomatopoeia, echoic words, phonetic peculiarities, comparison.
Биз кундалик ҳаётимизда турли-туман товушларни эшитамиз. Баргларнинг шитирлаши, қушларнинг чуғур-чуғури, сувнинг шилдираши ва шалоплаши…, моторларнинг гувиллаши, ғилдиракларнинг ғижиллаши, гудоклар товуши, қўнғироклар жиринги. Одамларнинг овозлари, қадам товушлари, идиш-товоқларнинг жаранг-журунги…
Энг сокин ва энг кимсасиз жойларда хам қулоғимиз ҳар доим товушларни илғайди, чунки ҳамма жойда нимадир ҳаракатланади, урилади, тебраниб туради…
Шунинг учун бўлса керак, қадимдан инсоният табиат товушларини нутқда акс эттирувчи бирликлар, яъни, тақлидий сўзларга қизиққан. Тақлидий сўзлар ҳақидаги таълимотни қадимги Юнонистонда эр.ав IV-III асрларда стоиклар оқимига мансуб файласуфлар яратган бўлиб, товушга тақлид қилиб сўзлашни – ономатопия назарияси деб аташган. Уларнинг ушбу назарияни яратишдан кўзлаган мақсадлари шундан иборатки, стоиклар сўзларнинг этимологиясини изоҳлаш учун «бирламчи сўзлар» ни аниқлашга ҳаракат қилдилар. Бундай бирламчи сўзлар, уларнинг фикрича, товушлар символикаси ёки товушга тақлид қилиш, яъни, «яшмесис» бўлиб, айрим товушларга қандайдир маъно беришга асосланган эди. Гўё тил мана шундай дастлабки бошланғич сўзлар (юн.«archai») дан келиб чиққан деб ҳисоблаганлар. Дастлабки тақлидий сўзлар деб фараз қилинган қисмлар «radices», «radix» илдиз (корень) ўзбек тилида «ўзак» номи билан аталган.
Стоикларнинг товушга тақлид назариясининг тарафдорлари ХХ асрда ҳам мавжуд бўлган. Буларга немис файласуфи ва математиги Г.В.Лейбниц ва рус олими Н.И.Ашмаринларни мисол келтиришимиз мумкин.
Шуниси диққатга сазоворки, бугунги кунда ҳам тақлидий сўзлар кўпгина тилларда ономатопия ва мимемалар деб аталади, шу жумладан инглиз ва ўзбек тилларида хам.
Ўзбек тилида тақлидий сўзлар сўз туркумларидан бири бўлиб, морфологияда ўрганилса, инглиз тилида тақлидий сўзлар лексикологиянинг сўз ясаш қисмидаги тадқиқ объекти хисобланади.
Назарий адабиётларда товушга тақлид сўзлар маъносининг экстралингвистик факторлик даҳлдорлиги, яъни тилшуносликдан ташқарида бўлган реаликка тааллуқли эканлиги, тилда маълум зарурат асосида келиб чиққанлиги қайд этилган.
Инглиз ва ўзбек тилларида бундай сўзлар турлича номлар билан аталади. Ўзбек тилида улар мимемалар ёки тақлидлар деб аталса инглиз тилида ономатопия, эҳоизм (О.Эсперсон томонидан киритилган атамалар, товушга тақлид сўзлар (sound imitation words) деб номланади.
Товушга тақлид деганда, сўзларнинг турли таъсирлар остида ўзи чиқарган товуш орқали номланиши тушунилади. Лекин товушга тақлид сўзлар, реал товушларни тўғридан-тўғри тил қонуниятларига бўйсунмаган ҳолда ифода этади деган фикр ҳам мавжуд бўлиб, бизнинг мазкур фикрга қўшилишимиз қийин, чунки табиатда бир хил бўлган товушлар ҳар хил тилларда турлича акс эттирилиб ифодаланали. Масалан, буни қуйидаги жадвалда яққол кўриш мумкин.
сўзлар |
инглиз |
рус |
ўзбек |
немис |
Ит Хўроз Ўрдак Бақа Сув Юлдуз Қўнғироқ Илон
|
Bark, howl Cock-a-doodle-do Quack Croak Bubble Glitter Jingle Hiss |
Лаять, выть Ку-ка-ре-ку Крякать Квакать Журчанье Сверкать Динь-динь Щипеть
|
Вовулламок Кук-кукур-кур Гак-гак Вак-вак Шилдираш Ялт-ялт Жиринг Виш-виш |
Bellen Ki-ke-ri-ke Schnattern Quaken Das murmen Blitzen Klingeln Zischen |
Жадвалда кўриниб турибдики, инглиз тилида худи рус, ўзбек ва немис тилларидаги каби ономатоп сўзлар шу тилдаги фонетик хусусиятларни акс эттирган комбинация йўли билан бирикади.
Тақлидий сўзларнинг ҳар иккала тилдаги маъносига кўра турларига келадиган бўлсак, инглиз тилида тақлид сўзлар маъносига кўра 5 турга ажратилади.
1. Ҳаракатни ифодаловчи товушларга тақлидлар: bang, bump, crash, smack, clop, hum, dash.
2.Одамларнинг бир-бири билан гаплашган (суҳбатлашган)да чиқарадиган товушларга тақлид сўзлар: babble, whine, giggle, grun, whisper, chatter, grumble, mitter, titter
3. Ҳайвон, парранда ва ҳашаротларнинг товушларига тақлид сўзлар: huzz, roar, moo, neigh, crook, crow, cackle, howl, purr
4. Металл буюмларнинг товушига тақлид сўзлар: clink, clank, ding, jingle, tinkle, shriek
5. Сув товушига тақлид сўзлар: booble, gush, gurgle, splash, flush
Ўзбек тилида эса тақлид сўзлар маъносига кўра иккига бўлинади:
1) товушга тақлид сўзлар
2) образ (ҳолат, тасвирга) тақлид сўзлар
Товушга тақлид сўзлар эшитиш билан, образга тақлид сўзлар кўриш билан алоқадор, яъни товушга тақлид сўзни эшитиш мумкин (гув-гув, гумбур-гумбур. Образга оид мимема (лип-лип,ялт-юлт)ни эса фақат кўриш мумкин.
Аммо ўз навбатида товушга тақлид сўзлар бир неча турларга бўлинади:
1. Инсоннинг турли ҳолати ва кайфияти туфайли содир бўладиган товушларга тақлид сўзлар: ха-ха, хи-хи, инга-инга, пих-пих кабилар.
2. Ҳайвон, қуш ва ҳашаротлар чиқарган товушларга тақлид сўзлар: вов, муму, ма-а, миёв-миёв, виш-виш, каг-каг, виз-виз кабилар
3. Табиат товушларига тақлид сўзлар: гумбур-тумбур, жангур-жунгур,так-так, тарс-турс, шилдир-шилдир(шалдир-шулдур), тарақ-туруқ кабилар.
Кўриниб турибдики, ўзбек тилидаги товушга тақлид сўзларнинг турлари инглиз тилидаги мимемаларнинг турларига яқин. Чунки ҳар икала тилда инсон чиқарадиган товушларга, ҳайвон, парранда ва ҳашаротлар овозларига тақлидлар бир хил бўлиб, бир хил турларга киритилган. Инглиз тилидаги металлдан ясалган нарсалар, ҳамда сув товушларига тақлид сўзлар ўзбек тилида умумлаштирилиб, табиат товушлари номига тақлид сўзлар деб аталган.
Ўзбек тилида образга тақлид сўзлар ҳам бир нечта кичик гуруҳларга бўлинади.
1. Ҳаракат ва унинг характеристикасини билдирувчи образга тақлид сўзлар. Лоп, лик-лик, лапанг-лапанг кабилар.
2. Киши ва нарса-буюмларнинг ҳолатини, яъни ташқи кўринишининг тасвирини ифодаловчи образли мимемалар: донг (қотди), ханг-манг (бўлди), ланг (очиқ), ҳил-ҳил (пишди).
3. Ёруғлик тасвирини ифодаловчи тақлид сўзлар: живир-живир, ярқ, милт-милт, йилт, лип.
Инглиз тилининг ўзига хослиги шундаки, унда образга тақлид сўзлар мавжуд эмас. Лекин инглиз тилида sparkle, glitter, flash, blaze, glimmer каби сўзлар мавжуд, шунинг учун инглиз тилидаги мимемалар билан ўзбек тилидаги тақлидларнинг маъносига кўра турларини кўриб ўтгандан сўнг, юқоридаги сўзларни шартли равишда образга тақлид сўзларга киритсак бўлади. Чунки улар ёруғлик кўринишига тақлид сўзлар булиб, уларни фақат кўз билан кўриш мумкин.
Хуллас, инглиз ва ўзбек тилларидаги тақлидий сўзларни ўзаро қиёслаш шуни кўрсатдики, мазкур тилларда тақлидлар (гарчи турли номлар билан юритилса ҳам) мавжуд бўлиб, улар турлича тасниф қилинади. Айрим бир тақлидлар эса алоҳида олинган тиллардагина мавжуддир. Ўзбек тилида ҳолатга тақлиднинг юзга якин турлари фарқланса, инглиз тилида мазкур ҳолат кузатилмайди.
Литература: