Аннотация: В этой статье проанализирован перевод А.Наумова с узбекского на русский язык повести Г.Гуляма Озорник
Ключевые слова: перевод, теория перевода, озорник, национальный колорит.
Филология фанлари
УДК 17.51
Қурбонова Нодира Розиқовна
катта ўқитувчи
Бухоро давлат университети
Курбанова Нодира Розиковна
старший преподаватель
Бухарский государственный университет
Kurbanova N. R.
senior teacher
Bukhara State University
ҒАФУР ҒУЛОМНИНГ “ШУМ БОЛА” ҚИССАСИ ТАРЖИМАСИ ХУСУСИДА
О ПЕРЕВОДЕ ПОВЕСТИ ГАФУРА ГУЛЯМА “ОЗОРНИК”
ABOUT THE TRANSLATION OF “MISCHIEF-MAKER” (ОЗОРНИК) BY GAFUL GULOM
Аннотация: ушбу мақола Ғафур Ғулом қаламига мансуб “Шум бола” қиссасининг А. Наумов томонидан ўзбек тилидан рус тилига таржимаси таҳлилига бағишланади.
Таянч сўз ва иборалар: таржима, таржима назарияси, Шум бола, миллий колорит.
Аннотация: В этой статье проанализирован перевод А.Наумова с узбекского на русский язык повести Г.Гуляма Озорник
Ключевые слова: перевод, теория перевода, озорник, национальный колорит.
Summary: this article is devoted to the analysis of the translation of the short story “mischief - maker” (Озорник) by G. Gulam from Uzbek in to Russian done by translator A. Naumov
Key words and phrases: translation, theory of translation, mischief – maker, national color.
Ғ. Ғулом ўзбек адабиётида ўз ўрнига эга бўлган ёзувчилардан бири бўлиб, назм ва насрда баравар қалам тебратган адибнинг ўзбек прозаси тараққиётига қўшган ҳиссаси адабиётшунос ва танқидчиларимиз томонларидан чуқур ўрганилган бўлиб, улар юзасидан бир қатор илмий мақолалар чоп этилган. Машҳур адабиётшунос С. Мамажонов томонидан ижодкорнинг прозадаги ижоди жанрларга бўлиб ўрганилди. Ёзувчи фельетон очерк публицистика жанрлари билан бир қаторда ҳикоянависликда ҳам баракали ижод қилди. Ғафур Ғуломнинг “Нетай”, “Ёдгор” “Шум бола” “Ўғригина болам” каби ва яна бир қатор қисса ва ҳикоялари ҳозирги кунга қадар ўз китобхонига эга.
Ғ. Ғулом ўзи яратган асарларда халқ ҳаёти, тарихи, маданияти, турли ижтимоий қатламга мансуб кишиларнинг руҳий олами ва нутқини ёрқин ифода этган.
Юқорида қайд этилган асарлар қаторида ёзувчининг “Шум бола” қиссаси муаллиф ижодида муҳим роль ўйнайди. Бир қарашда кулгили кўринган бу асарнинг замирида ҳаётий муаммолар, ўша давр кишиларининг турмуши акс этган. Бош қаҳрамон образида турмушнинг аччиқ синовларига бардош бера оладиган, ўзининг “зукколиги” шумликлари билан ҳар қандай вазиятдан чиқа оладиган ўсмир ҳаёти кўрсатилган. Автобиографик характерга эга бўлган бу асар миллий бўёқларга бой бўлиб, унда умуминсоний ғоя ва қарашлар ифода этилган.
Миллий анъаналаримиз турли ўйинлар, урф-одатларимизни тўла ифода этган бу асарда иштирок этган ҳар бир қаҳрамоннинг ўзига хос ўрни бор. Асарни ўқир экансиз ҳеч муболағасиз ўша давр кишиларининг тасвирланганлигига амин бўласиз.
“Шум бола” қиссасидан нафақат ўзбек, балки рус китобхони ҳам баҳраманд бўлиши мумкин. Ушбу асар таржимон А. Наумов томонидан рус тилига таржима қилинган.
Айни ўринда ушбу таржима асар хусусида тўхталмоқчимиз. Асар Ғафур Ғулом томонидан тўрт бўлимга бўлинган ва улар номланмаган, аммо таржимон асарни 17 бўлимга бўлганки, ҳар бир бўлимда бош қаҳрамон бошидан кечирган саргузаштлари тасвирланган ва улар ҳикояга қараб номланган, яъни биринчи бўлим “Дети старой махалли ”- яъни Эски маҳалла болалари, “Плов в сладчину”- “Халфана” –“История Рахмат Хаджи” ёки “Мне надоело” – “Жонимга тегди”... кабилар. Бу эса китобхонга асар сюжетини эслаб қолишда ёрдам беради.
Таржиманинг илк саҳифасиданоқ миллий руҳ сезилади: ... В большой чайхане Ильхама чайханшика, ... звучат старые песни в исполнении Туйчи-Хафиза, Хамракула – коры,… вокруг дастархана… бир қатор сўз ва иборалар бунинг исботидир. Ушбу ҳол асарнинг бошдан охиригача сақланиб қолган.
Таржимашунос олим Ғ.Саломовнинг фикрларича “асл нусха фазилатидан муайян даражада ” “камомад” бўлиши бадиий таржима ижодига хос тушунча, аммо шум боланинг таржимасида “камомад” эмас, балки “даромад” кўзга ташланадики, у китобхонни бир оз чалғитиб қўяди. Яна Ғ. Саломов фикрларига мурожаат этамиз, олимимиз қуйидагиларни таржима қусурлари сифатида белгилайди.
Аммо биз таҳлилига қўл урган асар таржимони бу қусурларлардан холис, яъни таржимон асар услубини тушунган ҳолда ёндашган. Унинг ҳаётий тажрибаси етарли ва у ўзбек халқининг ҳаётини шунчалик чуқур биладики, асар қаҳрамонлари русча сўзлашади, гўёки.
Таржимон ўзбек тилини яхши ҳис этади, буни асар давомида кўриш мумкин: “Сарибой бўлис ҳалигача хўжайинларимнинг ичида энг худо урган бадбахти, зиқнаси эди” (69-б) деган гап қуйидагича ўгирилган:
Все это было ничего, если бы не окаянный характер самого хозяина. Такого злобного зануду я не встречал ни до, ни после” ва рус тилидаги “окаянный”, злобный зануда каби сўзлар ўз ўрнида қўлланилган.
Бунда ўз ўрнида қўлланишлар асар давомида жуда кўп учрайди ва бу асар бола тилидан ҳикоя қилинаётганлиги назарда тутилган ҳолда унинг тилига мос тушади.
Таржимон асарни рус тилига ўгирар экан, миллий руҳни сақлашга эришган. Жой номлари, исмлар, касблар, таомлар, турли расм-русм номлари ўз ҳолича сақланган ҳолда транслитерация усулидан фойдаланилган. Бу ҳол асарнинг руҳиятини кўрсатишда муҳим рол ўйнайди. Аммо баъзан тушунмовчиликка олиб келади.
Таржима назариясида мавжуд адабиётларнинг транслитерациядан фойдаланиш авзалликларга эга, чунки транслитерация алиятда ишлатилган сўзнинг талаффуз шаклини беради дейилади.
Транслитерацияда сўзнинг шакли ўзгаради, яъни буни ушбу асардан келтирилган қуйидаги мисолларда кўриш мумкин.
“- Асра, асра услужи гостю, один чай, один чилим, пожалуйста мулла ака, пожалуйста байвачча … к махалле тиканли – мазар, с другой-к махалле кургантаги (стр. 8), … отец Абида, … на улице Сагбан,…”
И.Ғофуров, О.Мўминов, Н. Қамбаровларнинг “Таржима назарияси”қўлланмасида кўрсатилишича, аслиятда бевосита берилмаган қўшимча маълумотлар, таржимон томонидан саҳифа ости изоҳларида ва тушунтиришларида берилади. Лекин бундай сахифа ости изохлари 240 бетдан иборат “Озорник”(“Шум бола”)да кузатилмади. Тўғри, баъзи ўринларда таржимон аслиятда бўлмаган сўзларни тушунтиришлар сифатида ишлатган: Отец Салиха, Юнус ака был хафизом – певцом (стр13). Ушбу ўринда певец сўзи хафиз сўзини тушунтириб беряпти. Аслиятда “Солихнинг отаси Юнус ака хофиз эди” деб берилган.
Таржимада бир қатор сўз ва иборалар ишлатилганки, уларнинг шаклини ўзгартирниш етарли эмас. Мисол учун: қандил олма пишибди (69 б)-Кандиль поспел; улоқчи отим-лошадь предназначена для улака, “Туроббой отаси Зиямат ака ғўзафуруш эди-Расулмат ака, отец Тураббая торговал гузой,.. главным гассалом будет хазрат”... каби фақатгина “русчалаштирилган” сўзлар борки, ушбу ҳолат рус китобхонга асарни тушунишда қийинчилик туғдиради. Юқорида таржимадаги “камомад” ва “даромад” хусусида фикр юритилганда ушбу ҳолат назарда тутилган. Яъни асардаги сўзларнинг иложи борича аслиятдан четга чиқмай ишлатиш кўзда тутилган бир оз ғалис жумлалар вужудга келган.
Мисол сифатида келтирилган гаплардаги гуза, гассал, буз, кандиль, улак ва шунга ўхшаш яна бир қатор сўзларни фақатгина русчалаштирмай уларни тушнтиришлар орқали ёки умумлашган сўзлар орқали берилиши яхшироқ бўларди, яъни мазмун аниқлашарди. “Шум бола” нинг рус тилидаги таржимаси Ўзбекистонда яшаган ёки ўзбек маданияти, урф-одатлари ва тилини биладиган китобхонга мўлжалланган, десак хато бўлмайди. Асар миллий колоритини сақлаб қолишда таржимоннинг ютуғи беқиёс.
А. Наумов каби моҳир таржимонлардан ўзбек адабиёти намуналарни рус ва бошқа кўплаб тилларга таржима қилаётган ижодкорлардан миннатдор бўлган ҳолда, ушбу асар тўғрисидаги бир қарашда намоён бўладиган айрим ҳолатлар кўрсатиб ўтилди.
Литература:
1. Гулям Г. “Озорник” Издательство- полиграфический творческий дом им. Чулпана. Ташкент, 2005.
3 Саломов. Ғ. Таржима кириш ўқитувчи нашриёти – Тошкент, 1978.
4. Саломов Ғ. Тил ва таржима. Фан нашриёти. Тошкент, 1966.
5. G’ulom G’. Shum bola. “Shara” Nashriyot matbaa aksiyadorlik kompaniyasi bosh tahririyat. Toshkent, 2014.
6. G’ofurov I., Mo’minov O., Qambarov N. Tarjima nazariyasi.“Tafakkur Bo’stoni”. Toshkent, 2012.