Педагогические науки
Дадамирзаев Гуломкодир ХХХ,
Юсупов Одил Якибович,
Файзуллаев Кахрамон Махмуджанович.
Наманган, Узбекистан
МУҲАНДИСЛИК ТАЪЛИМИНИНГ СТРАТЕГИЯСИ: “КЕЙС-СТАДИ” ЁНДАШИШ
Интерфаол усул деганда - таълим олувчиларни фаоллаштирувчи ва мустақил фикрлашга ундовчи, таълим жараёнининг марказида таълим олувчи бўлган усуллар тушинилади.
Кейс (инглизча ”cаsе”-ҳодиса) ҳаётда содир бўладиган, аниқ муаммоли вазиятнинг тафсилотидир [1] ”Кейс-стади” бу ҳодиса ва вазиятларни таҳлил қилиш усули бўлиб, у талабаларга билим бериш якуний натижа деб қаралмасдан, ўзлаштирилган билимларни амалда қўллаш таълимнинг якуний натижаси сифатида қаралиши кераклигини англатади.
Кейс усули илғор педагогик технология усуллари ичида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у ишлаб чиқариш масалаларини машғулотларда таҳлил қилиш ва ҳал қилиш имкониятини яратади ҳамда ундаги муаммоларни ечиш жараёнида ўзлаштирилиши зарур бўлган ўқув материали ҳам ифодаланади.
Кейс манбалари: таълим- бунда кейс усулини бошқа усуллар билан интеграллаштирилган ҳолда таълимнинг мақсади ва вазифалари аниқланади; фан – бунда фанга оид турли муаммолар кейс усулида таҳлил қилинади; амалий кейслар-бу мутлақ ҳаётий вазиятларни тасвирлайди; ўргатувчи кейслар-бунинг асосий вазифаси таълим беришдир; илмий - тадқиқот кейслари-илмий изланиш фаолиятини ташкил қилишга йўналтиради.
Амалий кейсларнинг асосий вазифаси ҳаётий (амалий) вазиятларни муфассал ва батафсил тасвирлаб кўрсатишдир. Бундай кейслар максимал кўргазмали ва етарлича тўла ёритилиши керак. Ишлаб чиқаришга оид масалаларни амалий кейслар орқали ҳал қилиш юқори самара беради. Бундай кейсларда ўқув жараёни таълим олувчиларнинг тренингги билан амалга оширилиб, ушбу вазият бўйича билимларни мустаҳкамлаш, қарор қабул қилиш, кўникма ва малакаларни шакллантиришдир.
Кейс усули ишбилармон ўйин тавсифидаги таълим технологиясига яқин бўлиб, у ўзида ўйинни ижро этиш билан бирга, интеллектуал юксалиш ва назорат малакасини хам мужассамлаштиради. Талабаларга тавсия қилинаётган вазиятлар ҳаққоний ёки шартли, меъёрдаги ёки фавқулоддали, назоратли ёки назоратсиз, критик тавсифга эга бўлиши мумкин. Талабаларни вазиятни таҳлил қилишга ундаш мақсадида уни қуйидаги тартибда баён қилиш мумкин: муаммоли, тизимли, сабаб-оқибатли, тавсияномали, дастурий-мақсадли, ташҳисли.
Ўқув машғулотларида кейсларни ҳал қилиш алгоритмини тузишда унга кичик гуруҳларда ишлаш усулини киритиш мақсадга мувофиқдир. Унда ўқитувчи вақтни тежаш имкониятига эга бўлади. Чунки бир вақтнинг ўзида барча талабалар вазиятга жалб этилади ва баҳоланади. Кейснинг намунавий алгоритми қуйидагича бўлиши мумкин:
Кейс билан ишлашни ташкил қилишда вариантлар жуда кўп бўлиб, бу ўқитувчининг ижодкорлик имкониятларига боғлиқ ҳолда танланиши мумкин.
Биз кейс ишини ташкил қилиш мумкин бўлган дарснинг етарлича умумлашган моделини тавсия қиламиз.
Дарс ташкил қилиш босқичлари :
Қуйида миникейслардан наъмуналар келтирамиз :
1-вазият [3]
Хонадоннинг электр ҳисоблагич кўрсаткичи узоқ вақт давомида ойига 150-180 киловатт-соат оралиқда бўлган. Лекин охирги 2-3 ой давомида деярли икки марта кўпайиб кетган. Хонадон эгалари бу ҳақида туман Электр таъминот бўлими мутахассисларига мурожаат қилдилар. Улар вазият сабабини аниқлай олмадилар. Хонадон эгалари электр энергиясидан фойдаланиш бўйича Давлат назоратига мурожаат қилишга мажбур бўлдилар. Сабаб аниқланди. Хонадон эгаларининг айби йўқ бўлиб чиқди.
Талабалардан қуйидагилар талаб қилинади :
2-вазият
Доимий ток занжирида вольтметрнинг ўлчаш чегарасини кенгайтириш учун унга кетма-кет қилиб, 2 та параллел қаршилик уланди. Вольтметр бир неча кун ишлагандан сўнг ўлчаш чегараси бузилди.
Талабаларга топшириқлар :
3-вазият
Том тепасига 4 метр баландликда антенна ўрнатдингиз, антеннани ҳарчанд созланса ҳам телевизор экранидаги вертикал-горизонтал чизиқчалар йўқолмади. Антеннани қўшниникига олиб чиқиб, ўша баландликда ўрнатилганда, ушбу антеннада сизнинг телевизорингиз ҳам, қўшнингизники ҳам яхши кўрсатди.
Талабаларга топшириқлар :
4-вазият
Спиралли электр иситгичнинг спирали узилиб кетганда узилган қисмини олиб ташлаб, қолган қисмини чўзиб, уланди.
Талабаларга топшириқлар :
ЛИТЕРАТУРА
3. Ишматов Қ. Ўқитишнинг интерфаол технологияси. Наманган, 2007 й.